АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон цивилизациясини йўқ қилиш ва мамлакатдаги “47 йиллик режим”ни тугатиш билан тахдид қилди.
"Бу кеча бутун бошли цвилизация йўқ қилинади ва ҳеч қачон қайта тикланмайди. Мен бундай бўлишини хоҳламайман, лекин, эҳтимол, шундай бўлади. Аммо бизда золим режимни ўзгартириш имкони туғилади. Янги режимда радикаллашув камаяди, ақлли онглар устунлик қилади. Эҳтимол, ажойиб инқилоб содир бўлиши мумкин, яна ким билсин…
Биз бугун кечаси дунёнинг узоқ ва мураккаб тарихидаги энг муҳим лаҳзаларига гувоҳ бўламиз. Ва ниҳоят, 47 йиллик товламачилик, ўлим ва коррупция ўз поёнига етади. Худо Эронни ўз панохида асрасин!", — деб ёзди Оқ уй раҳбари Truth Social ижтимоий тармоғида.
Шу билан бирга, Fox News'нинг юқори лавозимли америкалик мулозимга таяниб хабар беришича, АҚШ тунда Эроннинг асосий нефт хаби бўлган Харг оролига зарбалар сериясини йўллаган. Унинг сўзларига кўра, 7 апрелга ўтар кечаси АҚШ авиацияси оролдаги “ўнлаб ҳарбий нишонларни вайрон қилган”. Пентагон ҳозирча бу маълумотни расман тасдиқлагани йўқ.