Талабгорлар имтиҳон бошланишидан бир ярим соат олдин туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ҳамда рухсатнома билан келишлари керак.
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги имтиҳондан олдин ота-оналарга тавсиялар берди:
➖ Кириш имтиҳони ўтказиладиган белгиланган манзилга фарзандингиз билан бирга келишингиз ва имтиҳондан сўнг ўзингиз билан олиб кетишингиз;
➖ Имтиҳонлар ўтказилаётган вақтдаги иссиқ об-ҳавони ҳисобга олган ҳолда кийинтиришингиз;
➖ Имтиҳонга келишдан олдин фарзандингизнинг овқатланишига ҳам эътибор қаратишингиз керак (турли ёғли ва имтиҳон жараёнида ўқувчини беҳузур қиладиган таомлар истеъмол қилмаслик тавсия этилади).
Мазкур тартибларга риоя қилишингиз фарзандингизнинг имтиҳон жараёнида ўзини яхши ҳис қилишига ёрдам беради.
Имтиҳонлар 3 та сменада бўлиб ўтади:
▪️1-смена: соат 8:00 да;
▪️2-смена: соат 12:00 да;
▪️3-смена: соат 17:00 да;
Қўшимча саволлар учун 1206 қисқа рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.