Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бугун иккита ҳудудда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

Бугун иккита ҳудудда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

Бугун мамлакатимизда 97 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 85 нафари Карантин муассасаларида, 5 нафари аҳоли орасида (шундан 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 2 нафари Тошкент шаҳрида), қолган 7 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.

Аввал хабар қилганимиздек, бугун 116 нафар фуқаро соғайди. Шундан 85 нафари Тошкент шаҳридаги, 15 нафари Самарқанд вилоятидаги, 14 нафари Навоий вилоятидаги ҳамда 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4966 нафар бемордан 3874 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 78 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1073 нафар бемордан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 26 960 нафар, стационар карантинда эса 22 497 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Киритилди: 23:33 13.06.2020. Ўқилди: 5947 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!