Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Бугун Ғафур Ғулом ҳақидаги ҳужжатли фильмнинг премьераси бўлиб ўтади

A A A
Бугун Ғафур Ғулом ҳақидаги ҳужжатли фильмнинг премьераси бўлиб ўтади

Бугун соат 19:00 да Адиблар хиёбонида Ўзбекистон халқ шоири Ғафур Ғулом ҳаёти ва ижодига бағишланган “Мен ўзбек шоириман” ҳужжатли фильмининг бўлиб ўтади. Мазкур туркум ҳужжатли фильмлар премьералари Кинематография агентлиги томонидан жорий йилда бўлиб ўтадиган “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ташкил этилмоқда.

“Мен ўзбек шоириман” ҳужжатли фильми Кинематография агентлиги ва Тошкент давлат юридик университети ҳамкорлигида “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар студияси” ДУК томонидан суратга олинган.

Куни кеча Бобур ва Абдулла Орипов ҳаёти ва ижоди ҳақидаги ҳужжатли фильмлар намойиш этилганди. Олдинда 29 сентябрга қадар Огаҳий, Чўлпон, Зулфия, Эркин Воҳидов, Ҳамид Олимжон ва бошқа адиблар ҳақидаги ҳужжатли фильмлар премьералари бўлиб ўтади.

Киритилди: 11:46 08.09.2021. Ўқилди: 2734 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар