Бугун соат 18:00 да Алишер Навоий номидаги киносаройда Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ва Cinerama entertainment студияси билан ҳамкорликда суратга олинган “Абдулла Қодирий” ҳужжатли фильми премьера қилинади.
Кинокартина ўзбек романчилиги асосчиси, етук маърифатпарвар адиб Абдулла Қодирий ҳаёти ва ижодига бағишланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 20 май куни Тошкент шаҳрида ташкил этилган Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари асосида яратилган.