Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Бу йил ҳам аномал совуқ бўладими?

A A A
Бу йил ҳам аномал совуқ бўладими?

Ўзбекистонда 2023 йилги қиш мавсумида ғайриоддий совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмаяпти. Бу ҳақда Ўзгидромет таъминот бошқармаси бошлиғи Азимжон Нарзуллаев маълум қилди.

“Қиш мавсуми ҳақида гапирадиган бўлсак, 2023 йилнинг январь ойида бўлгани каби аномал ҳодисалар кутилмаяпти”, — деди Нарзуллаев АОКАдаги матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, 2023−2024 йилларнинг қиш мавсумида ҳаво ҳарорати -7…-12 даражагача, шимолда -17…-22 даражагача тушиши мумкин.

“Об-ҳавода қисқа муддатли бундай совуқ тушишлар одатий ҳол ҳисобланади”, - дея тушунтирди Ўзгидромет мутассиси.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг январида республиканинг аксарият қисмида ҳарорат -17...-22 даражагача пасайган эди.

Киритилди: 18:33 05.10.2023. Ўқилди: 6315 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!