Сўнгги пайтларда ўзининг кутилмаган мурожаатлари билан муҳокамаларга сабаб бўлаётган Аҳад Қаюм бу сафар "Миллион" жамоасини огоҳлантирди.
"Миллион" жамоаси концертида уч-тўрт лавҳада менинг исмимдан фойдаланаётган экан. "Миллион" жамоасини огоҳлантирмоқчиман, менинг исмимдан фойдаланманг. Мен бошқа санъаткорларга ўхшаб интернет ёки бошқа жойларда норозилик билдириб ўтирмайман, судга бераман. 1 миллиард сўм жарима ундираман. Эҳтимол, концертингиз биринчи кунданоқ тўхтатилиши мумкин. Балки, бу охирги концертингиз бўлар", деди Аҳад Қаюм.