Бугун 27 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Бу иссиқда нафақат ҳайдовчи, балки машина ҳам қийналади

Бу иссиқда нафақат ҳайдовчи, балки машина ҳам қийналади

Машинани тўғридан-тўғри қуёш нури остида қолдирмасликка ҳаракат қилинг. Агар бошқа илож бўлмаса, ҳеч йўқ олд қисмини соя томон йўналтиринг. Чунки пластик қисмлар, электр симлари ва борт электроникаси қизиб кетса, катта зарар кўради.

Машина балонларини ҳам кузатиб туринг. Иссиқда каучук юмшоқроқ бўлади ва босим кучаяди, шунинг учун улар йўлда ёрилиб кетиши мумкин.

Юқори ҳароратда ёқилғи тез буғланади, бензин кам бўлса, ёнилғи помпаси катта юк остида ишлайди. Оптимал даража - ярим бакдан кам эмас. Демак, ёзда бензиннинг охирги томчиси тугагунича кутмасдан, оз қолганда дарров тўлдириб олган маъқул.

Киритилди: 10:09 21.07.2025. Ўқилди: 782 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!