Исроил мудофаа кучлари Эрон томонидан ўққа тутилганини маълум қилди.
Бу ҳақда армия матбуот хизматининг "Телеграм"даги хабарида айтилган.
"Биз яқинда Эрондан Исроил давлати ҳудуди томон ракеталар учирилганини аниқладик. Мудофаа тизимлари таҳдидни бартараф этиш устида ишламоқда", - дейилади баёнотда.
Ҳарбийлар фуқароларни бошпаналарда паноҳ топишга ва “кейинги хабарга қадар у ерда қолишга” чақирди.