Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уй матбуот хизмати вакиллари билан учрашувда маълум қилди.
Россия билан зиддият кучайган тақдирда АҚШ Болтиқбўйи давлатлари ва Польшага ёрдам берадими, деган саволга "Ҳа, мен шундай қиламан", деди.
2025 йил 10 сентябрга ўтар кечаси Россиянинг Украина ғарбига кенг кўламли ҳужуми чоғида Россиянинг ўнлаб учувчисиз учоқлари Польша ҳаво ҳудудини бузди. Ҳарбийларнинг хабар беришича, таҳдид солаётган учувчисиз самолётлар уриб туширилган, уларнинг вайроналари чегара ҳудудларида топилган. Қурбонлар йўқ. Польша бош вазири Доналд Тускнинг маълум қилишича, 9 сентябрдан 10 сентябрга ўтар кечаси мамлакат ҳаво ҳудудининг 19 та бузилиши қайд этилган. Ҳодисадан сўнг НАТО Польша илтимосига кўра Шимолий Атлантика шартномасининг 4-моддасига асосланиб, иттифоқ аъзолари ўртасида маслаҳатлашувлар ўтказишга киришди.
Кейинроқ, 19 сентябрь куни Россиянинг учта МиГ-31 тўхтатувчиси Эстония чегарасини бузиб, мамлакат ҳаво ҳудудида 12 дақиқа вақт ўтказгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Парвоз Болтиқ денгизидаги Польшанинг Petrobaltic нефть платформаси устидан учиб ўтгани хабар қилинганди.