Сўнгги Эрон шоҳи Муҳаммад Ризо Паҳлавийнинг ўғли Ризо Паҳлавий “Fox News” телеканалига берган интервюсида биринчи марта форс тилида Эрон халқига мурожаат қилиб, яна режимни ағдаришга чақирди.
“Охирги 3 кун ичида режим икки ҳафта олдингига нисбатан 10 баравар заифлашди. Мен бутун дунё тушунишини хоҳлардимки, иқтисодий барқарорликка бўлган босимни камайтириш, бегуноҳ қурбонлар сонини камайтириш ва ядровий таҳдидни ҳам ўз ичига олган барча хавфларга барҳам беришнинг ягона йўли – бу режимни йўқ қилишдир”, деган қочоқ валиаҳд.