Муҳташам Ю Несбё ҳамда ундан ҳеч ҳам кам бўлмаган Харри Холе яна ишда. Биринчи варақлариданоқ мутолаа қилувчи китобхон воқеалар гирдобида чўкиб кетади. Холе исмли айғоқчи Гонконгда депрессия билан жуда ҳам анъанавий бўлмаган тарзда курашаётган бир пайтда Ослода аёлларнинг мудҳиш қотилликлари содир бўла бошлайди: бирорта ҳам эксперт қандай нарса қурбонларнинг жонини олганини аниқлай олгани йўқ.
Жиноятларнинг мақсади аниқ эмас. Афтидан, бу жумбоқнинг ечимини фақатгина Харри Холе каби даҳогина топа олади. Жиноятчини излаш ва жиноят қуроллари бу профессионални узоқ мамлакатларга олиб келади. Одамларга ов уюштириш кимга керак бўлиб қолди, ким писмиққина ва шафқатсиз бўлган қоплонга айланишга қарор қилди? Харри Холе ўз ҳаётини ҳавф остига қўйиб, ушбу саволларга жавоб топиб, сурункали қотилни тўҳтатиш мақсадида кўринмас душман билан уруш сўқмоғига чиқди.
Франк Тиле грипп касаллигининг навбатдаги штамми пировардида олиб келадиган охир замоннинг ўз талқинини тақдим этди. Бу китобда ҳамма аралашиб кетган — одамлар, қушлар, вируслар ҳамда ерда ўзининг тартибини ўрнатмоқчи бўлган дарғазаб даҳолар.
Комиссар Франк Шарко бутун инсониятнинг келажаги айнан унга боғлиқ эканлигини билмаган ҳолда терговга киришади. Аниқланишича, вирус кимнингдир ғаламис нияти туфайли тарқатиб юборилган, ҳаддан ташқари кенг кўламдаги қотилликка эса дерли полициянинг бурни остида тайёргарлик кўрилган.
Ўз тинчлиги ва баҳтини сақлаб қолиш учун одамлар жамиятидан яширинишга уринишларнинг беҳудалигини кўрсатишда Тиле иккинчи сюжет линияси — эксперт Амандина Герен тарихидан уддабуронлик билан фойдаланган.
Жўшқинлик охирги вараққача пасаймайди: Франк Шарко командаси вируснинг манбасини топишга улгурадими ёки инсоният ҳалокатга маҳкум ва нажот йўқми? Ўқисангиз билиб оласиз.
Бу бестселлер асар илк мисралариданоқ ўз домига тортиб кетади: мустақил режиссёр ва деярли касодга учраган Кайл Фрименга ўта бадавлат одам Максимиллиан Соломондан жуда манфаатли ва фақатгина биринчи қарашдан шундай туюладиган оддий таклиф келиб тушади. Вазифа жуда осон — қўлига камерани олиб, ўзига содиқ ёрдамчи топиш ҳамда 10 кун ичида “Маҳшар кунлари бутхонаси” номли бир тариқат тўғрисида оммабоп сохта ҳужжатли услубда фильмни суратга тушириш керак. Аммо суратга олиш ишларини турли мамлакатларда ўтказишга тўғри келади, лекин асосий қаҳрамонлар беозор қари одамлар.
Гонорар ёқимлидан ҳам ортиқроқ, шунинг учун Кайл бир дақиқа ҳам чўзиб ўтирмай ишга киришади. Бироқ суратга олиш жараёни уни паранормал ва нариги дунёга оид чалкашликларга ботириб юборишини билганида эди! Бош қаҳрамон каби мутолаа қилувчилар ҳам скептик бўлишига қарамай, пировардида оддий бўлган нарсаларга ҳам нигоҳини ўзгартириб юборишга қодир даражадаги мутлақ ақлдан озган оламга чўмиб кетади.
Аста-секин муҳитнинг мураккаблаштирилиши ва бир сюжетдан иккинчи сюжетга кескинликсиз бир маромда, лекин шунга қарамай, жуда қўрқинчли ўтишлари Женнифер Макмахон ёзган навбатдаги асарга оммабопликни таъминлаб берди.
Воқеалар кки даврда содир бўлади ва жумбоқларга тўла ёғочдан қурилган эски уй бирлаштирувчи икки оила ҳаётини акс эттиради. Китобнинг асосий қаҳрамонлари — қиш одамлари, яъни ер билан осмоннинг ўртасида қолиб кетганлар.
Романда ҳамма нарса етарлидан ортиқ: тунги номаълум шовқинлар, ёғоч полларининг ғичирлаши, кундаликдаги ярим чириб бўлган варақларнинг шитирлаши, яқин инсонни йўқотиш туфайли оғир дард ва ғазаб. Сотқинлик, умидсизлик ва қўрқинч айрим қаҳрамонларни жиноятлар йўлига, бошқаларини тушкунликка бошлайди.
Қор Уэст-Хилл шаҳарчасининг сирларини сахийлик билан қоплаб, лаънатланган ўрмонга бўлган йўлни кўмиб ташлайди. Кутилмаган ечим китобда тасвирлаб берилган кўп ҳодисаларга ёруғлик тўкади: ҳамма нарса китобхон шу пайтгача тасаввур қилганидек эмаслиги аён бўлади.
Ҳар куни бир хил: ишхона, ёлғиз уй, яна ишхона, яна бўм-бўш уй. Кўчиб ўтгандан кейин хатто нарсаларни жойлаштиришга ҳам вақт топилмайди. Психиатр Матиас Фрерга ҳаёт шаффоф ва ёруғликсиз бўлиб кўринарди токи у “юксиз йўловчи”ни учратмагунига қадар. Врачлар бундай деб хотирасини йўқотиб, ўтмишини унутиб қўйган ва унинг парчаларидан мутлақо янги ҳаётни қураётганларни атайди.
Аста-секин Матиас ўзи ҳақида ҳеч нарсани эслай олмаётганини тушуниб етади: ҳужжатлар сохта, кўчиб ўтгандан кейинги жойлаштирилмаган қутилар бўм-бўш. Ўзининг кимлигини ва ўз ўтмишини излаш жараёни Матиас Фрерни жиноятлар ва бузуқ ниятлиларга ҳам жой топилган воқеалар чангалига қайтариб олиб киради.
Энг даҳшатли ҳақиқат бош қаҳрамонни йўлнинг охирида кутиб туради. Хўш, Матиас қандай йўлни танлайди: ҳамма нарсани янгидан эсдан чиқариб юбориб, мутлақ янги шахсни яратадими ёки ҳақиқатни тан олиб, ҳаётни давом эттирадими?
Диний мутаассиб, мусиқа дўконидаги сотувчи, танасиз қадимий руҳ, Лондонлик менежер, рус мафияси, разведка ветерани, махсус ҳизматлар қувғини остидаги физик аёл, Нью-Йорклик модадаги дижей — Девид Митчелл аниқ биладики, сайёрадаги ҳамма одамлар бир-бирига кўринмас иплар билан боғлиқ. Ёзувчининг илк романи жуда муваффақиятли ва ўта чалкаш чиққан. Ўқувчи эндигина сюжет линиясидаги воқеаларни тушуниб олган пайтида унинг устига, аввалгиси билан боғлиқ, бироқ ундан фарқ қиладиган бошқаси бостириб келади.
Китобда вужудга келиши мумкин бўлган барча саволларнинг ичидаги энг риторик шаклига эга, яъни жавоби ўз ичида бўлган саволга жавоб топиш мумкин: “Нима учун бу айнан мен билан содир бўлди?”. Воқеанинг якунланиши — тўлиқ нокаутга жўнатадиган ўша якуний зарба.
Айрим жиноятларнинг эскириш муддати бўлмайди, онанинг юраги ҳам болани йўқотиш ҳодисасига кўника олиши амримаҳол. Юлия Давидссон кўп йиллар олдин ўз ўғлини йўқотган, лекин унинг бетайин тарзда йўқолишини ҳамон қабул қила олмаган. Беш ёшли болакай бобоси билан бувиси уйининг девори олдида, бобоси бир дақиқага уйқуга чўмган пайтда туманда йўқолиб қолган. Полиция бу ишни аллақачон архивга жўнатиб юборган, аммо боланинг онаси болакай ҳалоқ бўлганига ҳеч ишонмайди. Юраги сезиб турибди, у тирик ва қаердадир узоқда, туманда ўз онасини кутяпти.
Кўп йиллар ўтиб болакайнинг бобосига почта орқали жўнатиб юборилган бир сандалча етиб келади. Бу сандалча ўша болакай йўқолиб қолган куни унинг оёғида бўлган. Эски шарпалар кўтарилади, ўтмиш ойнани тақиллатади ва унутиб юборилган гуноҳларга эшикларни очиб қўйишни сўрайди. Болакайнинг ҳалок бўлишида ким жавобгар — ақлдан озган қотилми ёки ҳукумат билан тартибнинг вакили бўлган инсон қиёфасидаги махлуқми?
Католиклар олами учун папа сайлови — ўта жавобгар ва жиддий маросим. Маросим асрлар давомида шаклланган: руҳонийлар Ватиканга етиб келиб, ибодатхоналарнинг бирида тўпланади, ичкаридан қамалиб олиб у ёки бу номзод учун овоз беради. Энг асосий шарт: янги папа биллурдек пок ва софдил номга эга инсон бўлиши керак.
Мана шу пайтдан энг қизиғи бошланади. Гиламости фитналар ўта жўшқин гирдоб каби айланиб кетади, ҳамма нарсадан сирли пардалар ечиб ташланади, номзодлар ва вафот қилган понтификнинг энг ифлос сирлари очилади. Роберт Харрис — британиялик ёзувчи ва тарихга оид бўлган интеллектуал детективлар бўйича мутахассис ўқувчини Ватикан лабиринтлари билан бирга ундаги ўзаро жанжаллар ичра устакорлик билан етаклаб юради.
Жонни Смит ўзининг мустаҳкам соғлиги билан мақтангудек эмас. У болалигида чанғи учиш пайтида музга йиқилиб тушиб, бош суяги қаттиқ лат еб шикастланган. Орадан кўп йиллар ўтиб, Жонни автоҳалокатга учрайди ва тўрт йил коматоз ҳолатда, яъни оддийчасига комада ўтказади. У ўзига келганидан сўнг ғайриоддий хусусиятларга эга бўлиб қолганини, аниқроғи, келажакни кўра олиш қобилиятига эга эканлигини тушуна бошлайди.
“Башоратчи”нинг донғи оммавий ахборот воситаларига етиб боради ва Жонни маҳаллий юлдузга айланади. Худди шу пайтда Жонни болалик пайтидан бери таниш бўлган унинг антагонисти Грег Стилсон ҳам муваффақият сари дадил қадамлар билан ҳаракатланади. Бир пайт келиб иккала қаҳрамон бир йиғилишда учрашиб қолади. Смит учрашув пайтида Стилсонга тегиб кетади ва шу заҳотиёқ Грег инсониятни ҳалокатга етаклаб боришини пайқаб қолади.
Жоннининг олдида Стилсонни тўхтатиб қолишдай ўта мураккаб вазифа вужудга келади. Чалкашиб кетган сюжет ўқувчининг диққат-эътиборини охиригача қизғин паллада ушлаб туради: Жонни Грег исмли махлуқни тўҳтатиб қола оладими ва бунинг учун у ўзининг ҳаётини қурбон қилишига тўғри келадими, йўқми?
“Neverwhere”романи рус тилига “Никогда” деб, яна бошқа бир сафар “Эшик орти” деб таржима қилинган.
“Салом, мен эшигингиздаман!” — деярли шундай гаплар билан ҳеч қандай нарсаси билан эътиборни тортмайдиган идора ишчиси Ричарднинг ҳаётига Лондоннинг орқасидан бир қиз, унинг ортидан эса бой тарихи билан иш тажрибасига эга бир жуфт қотиллар ҳам кириб келади. Улар ҳамкорлик қилиш таклифини рад этгани учун Ричардни ҳаётдан “ўчириб” ташлайди.
Бош қаҳрамон ўзга дунёга йўл олади. У ерда эса уни мислсиз саргузаштлар кутади. Лондоннинг нариги тарафида қўналға топган турли афсонавий қаҳрамонлардан ташкил топган дўстона доирада Ричард билан эшик — қиз фариштани излайди, лекин ҳақиқий муртад иблисни учратади. Ажойиб ҳикоя енгил ва мажбурловсиз ўқувчини Британия пойтахтининг машҳур зиёратгоҳларига янгидан назар ташлаш имконини берган ҳолда Лондон ер ости метросининг лабиринтлари бўйлаб етаклаб юради.