Бугун 26 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Бу АҚШни ядровий синовларни қайта бошлашга ундаши мумкин"

"Бу АҚШни ядровий синовларни қайта бошлашга ундаши мумкин"

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу, агар АҚШ ядровий синовларни қайта тикласа, Россия Мудофаа вазирлиги ва Росатом ҳам шунга тайёрлигини айтди.

ТАСС агентлигига берган интервьюсида у АҚШ ҳозир янги қурол тизимларини фаол равишда ишлаб чиқаётганини таъкидлади.

"Айни дамда Америка ядро қуролларининг кафолат муддати тугаяпти, бунга параллель равишда янги қурол тизимлари фаол ишлаб чиқилмоқда. Бу АҚШни ядровий синовларни қайта бошлашга ундаши мумкин", деди Сергей Шойгу.

Шу билан бирга, Шойгу ҳозир синовларни қайта бошлашга шошилинч эҳтиёж йўқлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Россия сўнгги йилларда ҳарбий салоҳиятини оширган.

Киритилди: Бугун 01:44. Ўқилди: 862 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!