Бугун 10 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Брюссел Молдованинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш жараёнини имкон қадар тезлаштирмоқчи

Брюссел Молдованинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш жараёнини имкон қадар тезлаштирмоқчи

Бу ҳақда Reuters хабар берди

Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас президент Санду билан учрашувдан сўнг, бир қатор Европа давлатларида ҳокимият алмашганидан кейин Кишинёв учун ЕИга аъзолик йўлида "қулай шароитлар" юзага келганини таъкидлади.

"Биз ҳали аниқ санани белгиламадик, лекин тезкор ҳаракат қилишимиз кераклиги кундай равшан. Ҳозирда ЕИнинг бирорта ҳам давлати Молдованинг аъзолигига қарши эмас, бироқ айрим давлатларда ҳукуматлар алмашганидан кейин вазият ўзгариши мумкин.

Қачон икки томонлама муаммоси бўлган ҳукумат ҳокимият тепасига келишини ҳеч ким билмайди", – дейди Каллас

Шунингдек, Брюсселда Приднестровьедаги "музлатилган низо" Молдованинг Европа Иттифоқига интеграцияси учун тўсиқ бўлмаслиги керак деб ҳисоблашмоқда. Эслатиб ўтамиз, айни пайтда ЕИ Украинани тезлаштирилган тартибда қабул қилишга қарши чиқмоқда.

Киритилди: Бугун 14:40. Ўқилди: 231 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!