"Манчестер Юнайтед" сардори Бруну Фернандеш қишки трансферлар вақтида клубини ўзгартириши мумкин.
Португалиялик ярим ҳимоячига ҳамон Саудия Арабистони чемпионати вакиллари даъвогарлик қилмоқда. Transfer News Live нашрининг Football Insider’га таяниб хабар беришича, Фернандеш "қизил иблислар" сафидаги сўнгги ўйинини ўтказган бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. 31 ёшли футболчи жароҳат туфайли тахминан январь ойи ўрталаригача сафдан чиққан - Саудия клублари шу вақтгача уни ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўради.
Ўтган ёзда Бруну Фернандеш Саудия Арабистонидан учта таклифни рад этганди. Юлдуз хавбекнинг "Манчестер Юнайтед" билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган бўлиб, унинг трансфер нархи Transfermarkt талқинига кўра 40 млн еврони ташкил этади.