Буюк Британия Ҳиндистон, Бразилия, Германия, Япония ва Африка мамлакатларини БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари сифатида киритиш тарафдори, деди Британиянинг БМТдаги доимий вакили Барбара Вудворд.
“Биз БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари сони кўпайишини истаймиз”, — деб Вудворд сўзларини келтирган РИА Новости.
Унинг таъкидлашича, Британия Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари қаторида Ҳиндистон, Бразилия, Япония, Германия, шунингдек, Африка мамлакатлари вакилларини кўришни хоҳлайди.