Буюк Британиянинг Барроу-ин-Фурнесс шаҳридаги атом сув ости кемалари қурилган BAE Systems заводида ёнғин чиқди.
Қайд этилишича, икки киши шифохонага етказилган.
Mirror нашрининг ёзишича, шаҳарда ядровий хавф йўқ, бироқ ўт ўчирувчилар маҳаллий аҳолини уйда қолишга, фавқулодда хизматлар воқеа оқибатларини бартараф этаётган вақтда дераза ва эшикларни ёпиқ сақлашга чақирган.