Бугун 27 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Британияда авиабазага оид иш бўйича икки гумонланувчига айблов қўйилди

Британияда авиабазага оид иш бўйича икки гумонланувчига айблов қўйилди

Буюк Британияда икки кишига миллий хавфсизликка қарши жиноятлар бўйича айблов қўйилди

Буюк Британияда ўтган ой Глостершир графлигидаги «Фэйрфорд» авиабазаси яқинида содир бўлган ҳодиса билан боғлиқ ҳолда икки нафар эркакка миллий хавфсизликка қарши жиноятлар бўйича айблов қўйилди.

Sky News телеканали хабар беришича, бу ҳақда Қироллик прокуратураси бош прокурори Фрэнк Фергюсон маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, бугун 24 ёшли Муҳаммад Абдулкарим ва 24 ёшли Нуман Эсгирга миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонун асосида айбловлар эълон қилинган.

«Қироллик прокуратураси RAF Fairford авиабазаси билан боғлиқ кенг жамоатчилик эътиборини тортган ҳодиса юзасидан терроризмга қарши полиция томонидан олиб борилган тергов натижаларига кўра, икки кишини миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонунни бузганликда айблаб, жавобгарликка тортишга қарор қилди. Биз ушбу мураккаб тергов жараёнида ҳамкорларимиз билан яқин ҳамкорликни давом эттирамиз», — деди Фергюсон.

Киритилди: Бугун 15:20. Ўқилди: 189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!