Буюк Британия Туркияга 20 та Eurofighter Typhoon қирувчи самолётини 8 миллиард фунт стерлинглик (10 миллиард доллардан ортиқ) шартнома асосида етказиб беради.
Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Кир Стармер идораси маълум қилган.
Анқарада Буюк Британия бош вазири Кир Стармер ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Eurofighter Typhoon қирувчи самолётлари бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
"Буюк Британия ва Туркия ўртасида Британиянинг 20 та "Typhoon" қирувчи самолётларини етказиб бериш бўйича 8 миллиард фунт стерлинггача бўлган келишув имзоланганидан сўнг, Буюк Британияда минглаб малакали иш ўринлари келгуси йиллар давомида таъминланади”, - дейилади баёнотда.
Шартнома Туркиянинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлайди ва ҳар икки давлат ҳаво кучларининг синхронлашувини яхшилайди, шунингдек, НАТОнинг муҳим минтақадаги позициясини мустаҳкамлайди, дейилади баёнотда.