Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Британия Россия ядро қуролларини йўқ қилишга қодир узоқ масофали ракеталар яратмоқчи

Британия Россия ядро қуролларини йўқ қилишга қодир узоқ масофали ракеталар яратмоқчи

Тhе Times нашри аноним дипломатик манбага асосланиб, Британия ҳукуматининг ҳарбий режаси ҳақида маълумот тақдим этган.

Унга кўра ўта замонавий ядро қуролига қарши тизим яратиш ишлари аллақачон бошланган.

Россия ядро қуролини йўқ қилишга мўлжалланган янги ракеталар 3,2 минг километр масофага уча олиши хабар қилинган. Ҳукумат ва ҳарбийлар айни пайтда бу ракета вариантлари борасида муҳокама олиб бораётгани хабар қилинган.

“Британия Россиядан учириладиган ядровий қуролларни йўқ қила оладиган узоқ масофали ракеталарни яратиш имкониятини кўриб чиқмоқда”, дейилган Тhе Times хабарида.

Нашр манбасига кўра, Британия ушбу ракеталарни Германия билан биргаликда ишлаб чиқиши мумкин. Британия мудофаа вазири Жон Ҳили 24 июль куни Берлинга ташрифи чоғида лойиҳани немис ҳукумати расмийлари билан муҳокама қилган. Агар ҳамкорлик амалга ошса, ракеталар Германияда ҳам жойлаштирилади.

Киритилди: 11:45 27.07.2024. Ўқилди: 649 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!