Бугун 9 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Британия қўшинлари Украинага боради, агар...

 Британия қўшинлари Украинага боради, агар...

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон Дональд Трамп Оқ уйга қайтганидан кейин Қўшма Штатлар Киевни қўллаб-қувватлашни камайтирса, Британия Украинага ўз қўшинларини жойлаштиришга мажбур бўлишини тан олди.

Жонсонга кўра, Америка ёрдами камайтирилса, Украина армияси ўз ўрнини йўқотиши мумкин, Россия Федерацияси эса Шарқий Европадаги кучларини кучайтиради. Бу, деди Жонсон, «Европа учун жиддий таҳдид» бўлиб, Британия ва бошқа НАТО давлатларидан альянснинг шарқий чегараларини ҳимоя қилиш учун ҳарбий иштирокини оширишни талаб қилади.

Урушни зудлик билан тугатишга бир неча бор ваъда берган Трамп, унинг биринчи вазифаларидан бири Украина ва Россия ўртасидаги тинчлик музокаралари бўлишини айтди. Бироқ бу Украинанинг ён беришларига олиб келиши мумкин, танқидчилар фикрича, бу Путин позициясини мустаҳкамлайди ва Россия билан чегарадош давлатлар хавфсизлигига путур этказади.

«Агар Украина мағлуб бўлса, бу бутун Европа, жумладан Болтиқбўйи минтақаси хавфсизлигига таъсир қилади», деб огоҳлантирди Жонсон GB News телеканалида.

Киритилди: 14:53 13.11.2024. Ўқилди: 6907 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!