Буюк Британия мудофаа вазири Жон Хили Владимир Путинни Украина билан урушда вазиятни кескинлаштирганликда айблади.
«Сўнгги ҳафталарда биз Путин ва унинг кучлари томонидан жуда аниқ кескинлашувни кўрдик. Улар қиш олдидан тинч аҳоли объектлари ва Украинанинг энергия таъминоти объектларига ҳужумларини кучайтирдилар. Улар камида 10 минг Шимолий Корея аскарини фронтга жўнатган. Бугун эса оммавий ахборот воситаларида Россия Украинага янги қитъалараро баллистик ракета учиргани ҳақида тасдиқланмаган хабарлар тарқалмоқда», деди Хили Лондондаги парламентда.
Шу билан бирга, Хили россиялик ҳарбийларнинг Украина ҳудудидан учирилган иккита Британиянинг «Storm Shadow» қанотли ракеталарини уриб туширишга муваффақ бўлганликлари ҳақидаги хабарига изоҳ бермади.