Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Британия исроиллик икки вазирга нисбатан санкциялар жорий қилди

Британия исроиллик икки вазирга нисбатан санкциялар жорий қилди

Буюк Британия Исроил молия вазири Бецалел Смотрич ва миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирга нисбатан чекловлар жорий қилди.

Британия ҳукумати сайтидаги янгиланган қора рўйхат шундан далолат бермоқда.

Лондонга кўра, Смотрих ва Бен-Гвир "инсоннинг шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ёки жазодан озод бўлиш ҳуқуқини жиддий бузадиган фаолиятлар, жумладан, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида фаластинликларга нисбатан содир этилган тажовуз ва зўравонлик ҳаракатлари билан шуғулланиш, ундаш, рағбатлантириш ва/ёки қўллаб-қувватлаш учун жавобгардир".

Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги Австралия, Канада, Янги Зеландия ва Норвегия ҳам Смотрих ва Бен-Гвирга қарши "санкция ва бошқа чораларни эълон қилганини" айтди.

Эслатиб ўтамиз, чекловчи чоралар Буюк Британияга киришни тақиқлаш ва ҳисоб рақамларини музлатишни ўз ичига олади.

Киритилди: 21:40 10.06.2025. Ўқилди: 721 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!