Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Британия ҳукумати қамоқхона ислоҳотини таклиф қилди

Британия ҳукумати қамоқхона ислоҳотини таклиф қилди

Британия ҳукумати қамоқхона ислоҳотини таклиф қилди , бу эса Англия ва Уелсдаги маҳкумларнинг аксариятига жазо муддатининг атиги учдан бир қисмини ўтаганидан сўнг шартли равишда озод қилинишига имкон беради.

Британиялик маҳбусларнинг аксарияти жазо муддатининг ярмини ўтаб, қамоқдан озод қилинади. Бироқ ўтган йили қамоқхоналарнинг гавжум бўлиши эҳтимоли туфайли ҳукумат беш йилдан ортиқ муддатга ҳукм қилинган жиноятчиларни жазо муддатининг 40 фоизини ўтаганидан кейин озод қилишга қарор қилди. Ушбу фавқулодда чоралар кучга кирган сентябрдан декабргача бўлган даврда 16 мингдан ортиқ маҳкум озод қилинди.

Пайшанба куни Адлия вазири Шабана Маҳмуд ислоҳот ўта оғир жиноятлар, жумладан зўравонлик учун ҳукм қилинганларга таъсир қилмаслигини таъкидлади. Улар, аввалгидек, жазо муддатининг учдан икки қисмини ўташлари керак бўлади.

Ўтган ҳафта ҳукумат қамоқхона сиғими 89,442 деб баҳолади. Ўша пайтда деярли барча жойлар банд эди: қамоқхоналарда 88 087 киши бор эди. 2031 йилга келиб яна учта қамоқхона қуриш ва шу орқали сиғимни 14 минг ўринга ошириш режалаштирилган.

Вазир, шунингдек, Буюк Британиянинг яна 20 та қамоқхонасига жинсий жиноятлар учун ихтиёрий кимёвий кастрация қилишни таклиф қилувчи кичик пилот схема кенгайтирилганини тасдиқлади. Маҳмуднинг сўзларига кўра, ҳукумат бундай маҳбуслар учун кимёвий кастрацияни ихтиёрий эмас, мажбурий қилиш имкониятини ўрганади.

Киритилди: 15:13 24.05.2025. Ўқилди: 450 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!