Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Британия ҳукумати Нетаньяху ва Галантни ҳибсга олишга тайёр эканлигини маълум қилди

Британия ҳукумати Нетаньяху ва Галантни ҳибсга олишга тайёр эканлигини маълум қилди

Буюк Британия Халқаро Жиноят Суди (ХЖС) қарорини ҳурмат қилади.

Бу ҳақда Буюк Британия бош вазирининг вакили Кир Стармер ХЖСнинг Исроил бош вазири Беняьмин Нетаньяху ва мудофаа вазирлиги собиқ раҳбари Йоав Галантни ҳибсга олиш ҳақидаги қарорини изоҳлар экан, шундай деди.

"Биз халқаро аҳамиятга молик энг оғир жиноятларни тергов қилиш ва таъқиб қилиш бўйича асосий халқаро институт - ХЖС қарорини ҳурмат қиламиз" - деди Британия ҳукумати раҳбари вакили.

Шу билан бирга, у бир томондан Исроил ва демократия, иккинчи томондан эса "террорчи ташкилотлар" бўлган Хамас ва Ҳизбуллоҳи ўртасида "ахлоқий тенги йўқ"лигини қўшимча қилди.

Киритилди: Бугун 10:03. Ўқилди: 655 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!