Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Британия ЕИдан гўшт ва сут маҳсулотлари импортини тақиқлади

Британия ЕИдан гўшт ва сут маҳсулотлари импортини тақиқлади

Буюк Британия Европа Иттифоқидан гўшт ва сут маҳсулотларини мамлакатга олиб киришни тақиқлади. Расмий баёнотга кўра, бу чоралар оёқ ва оғиз касаллигига қарши профилактик чоралар доирасида жорий қилинди.

Буюк Британия Атроф-муҳит, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълум қилишича, эндиликда саёҳатчилар ўз эҳтиёжи учун ҳам Европа Иттифоқи давлатларидан чорва гўшти ёки сут маҳсулотларини мамлакатга олиб кира олмайди.

Тақиқ сигир, қўй, эчки ва чўчқа гўшти, сут ва ундан тайёрланган маҳсулотлар (пишлоқ, қаймоқ), гўштли сандвичлар, қайта ишланган ёки хом маҳсулотлар ўз ичига олади.

Мутасаддилар ушбу тақиқ Буюк Британиядаги чорва саломатлиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун киритилганини таъкидламоқда. Ҳозирга қадар мамлакатда оёқ ва оғиз касаллиги аниқланмаган.

Киритилди: 22:25 13.04.2025. Ўқилди: 794 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!