Бугун 10 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Британия десантчилари Атлантика океанидаги оролга хавфли вирус сабабли махсус операция ўтказди

Британия десантчилари Атлантика океанидаги оролга хавфли вирус сабабли махсус операция ўтказди

Британиялик ҳарбий хизматчилар Жанубий Атлантикадаги Тристан-да-Кунья архипелагига хантавирус юқтирганликда гумон қилинаётган эркакка ёрдам кўрсатиш учун десант бўлиб тушишди.

Бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа вазирлиги хабар берди. Идора маълумотларига кўра, операцияда 16-ҳаво-десант штурм бригадасининг олти нафар десантчиси ва икки нафар ҳарбий шифокори иштирок этган.

Тиббий гуруҳ архипелагга A400M Atlas ҳарбий-транспорт самолёти ёрдамида етказилган. Бундан ташқари, оролга ҳаводан кислород ва бошқа тиббий юклар ташланган.

«Бу шу турдаги биринчи операция», — дея таъкидлади Британия ҳарбий идораси.

Қайд этилишича, оролда кислород етишмовчилиги сабабли, шифокорларни ҳаво орқали етказиш беморга тезкор ёрдам беришнинг ягона йўли бўлган.

Киритилди: Бугун 15:08. Ўқилди: 165 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!