Нашрнинг хабар беришича, Қироллик ҳарбий-денгиз флотининг бирорта ҳам "hunter-killer" тоифасидаги атом сувости кемаси айни пайтда навбатчиликда эмас.
Сувости кемаларининг бир қисми узоқ муддатли техник хизмат кўрсатиш жараёнида бўлса, бир қисми соҳил яқинида турибди. Яна бири эса синовлардан ўтмоқда ва ҳали хизматга тайёр эмас.
UK Defence Journal'нинг таъкидлашича, бу муаммо таъмирлаш қувватлари, эҳтиёт қисмлар ва малакали мутахассислар етишмаслиги билан боғлиқ.