Бугун 17 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Британия АҚШга қарши жавоб тарифлари учун товарлар рўйхатини эълон қилди

Британия АҚШга қарши жавоб тарифлари учун товарлар рўйхатини эълон қилди

Буюк Британия ҳукумати АҚШ ҳаракатларига жавобан божлар жорий этилиши мумкин бўлган 8300 дан ортиқ товарлар рўйхатини эълон қилди.

Тегишли ҳужжат Буюк Британия бизнес ва савдо департаменти сайтида эълон қилинган.

400 бетлик рўйхатда жуда кенг ассортиментдаги товарлар, жумладан, отлар, сигирлар, чўчқалар, куркалар, қўйлар, товуқлар ва улардан гўшт маҳсулотлари, балиқ ва денгиз маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари, сабзавот ва мевалар, дон экинлари ва улардан тайёрланган маҳсулотлар, уруғлар, ёғлар, ўғитлар, косметика маҳсулотлари, кимё маҳсулотлари, металл прокатлари, барча турдаги қурилиш материаллари, маиший техника буюмлари жой олган.

Баёнотда таъкидланишича, бу уларнинг қайси бири Буюк Британиянинг тарифлар шаклида мумкин бўлган жавобига дучор бўлиши мумкинлигини кўрсатиш учун товарларнинг индикатив рўйхатидир.

Департаментга кўра, эълон қилинган рўйхат Британия бизнеси вакиллари ўртасида ҳукумат томонидан бошланган сўровнома учун асос бўлиши керак. Корхоналар 2025 йилнинг 1 майига қадар Буюк Британиянинг жавоби қандай бўлиши ҳақида ўз фикрларини билдиришлари керак.

Киритилди: 20:01 03.04.2025. Ўқилди: 839 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!