Оқ уй доктринасидаги сиёсий ўзгаришга нисбатан заифлик хавфи ортиб бораётган бир шароитда Британия Россияни тўхтатиб туриш учун ўз ядро қуролидан мустақил фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлишни истайди, деб ёзди “Daily Express” газетаси.
– Ракетани сув ости кемасига жойлаштириш масаласи фақат Қироллик ҳукуматининг иши бўлади, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ, – деган Британия Ҳарбий-денгиз кучлари юқори мартабали амалдори.
Буюк Британия ва АҚШ ҳануз 1958 йилдаги Ўзаро мудофаа битими доирасида ҳамкорлик қилади. Мазкур ҳужжат икки давлатга махсус технологияларни алмашиш имконини беради. 1963 йил Президент Жон Кеннеди Буюк Британияга Америка етказиб бериш тизимидан фойдаланган ҳолда ядро қуролидан фойдаланиш учун тезкор мустақиллик берганди.