Бугун 28 февраль, 2025 йил, жума

O'ZB

БРИКС банкининг раҳбари касалхонага ётқизилди

БРИКС банкининг раҳбари касалхонага ётқизилди

БРИКС мамлакатлари томонидан яратилган Янги тараққиёт банки (ЯДБ) раҳбари, Бразилиянинг собиқ президенти Дилма Руссефф касаллиги туфайли Шанхайдаги касалхонага ётқизилди, дея хабар беради ТАСС.

Бу ҳақда бразилиялик депутат Жозе Гимарайнш хабар берди.

— Шифокорлар жиддий деб ҳисобламаган хасталик туфайли Шанхай касалхонасига ётқизилган (собиқ) президентимиз Дилма Руссеффга тезроқ соғайиб кетишини тилайман, — деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.

Folha de S. Paulo газетасининг ёзишича, Руссефф қусиш, бош айланиши ва қон босими кўтарилганидан шикояти бўйича касалхонага олиб кетилган.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия 1 январдан БРИКСга раислик қила бошлаган эди. БРИКС саммити 6-7 июль кунлари Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтади.

Киритилди: 11:55 26.02.2025. Ўқилди: 799 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!