"BRICS Pay тўлов тизими Россияда йил охиригача ишга тушади. Унинг ёрдамида хорижлик меҳмонлар нақд пулсиз тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўлади", деди молиявий хизматлар бўйича Россиянинг БРИКСдаги вакили Андрей Михайлишин.
Михайлишин айтишига кўра, чет элликлар ўзларининг Visa ва Mastercardларини BRICS Pay тўлов тизимига улаб, Россияда QR код орқали нақдсиз тўловлар амалга ошириши мумкин.
Шунингдек, россияликлар ҳам 2025 йилдан бошлаб ўзларининг МИР карталарини BRICS Pay тўлов тизимига улаб хорижда нақдсиз тўловлар амалга оширишлари мумкин бўлади. Гап биринчи навбатда Туркия, Миср ва Малдив ороллари ҳақида кетмоқда.
BRICS Pay иловаси тез орада AppStore ва Google Play дўконларида пайдо бўлиши керак, деди Россия вакили.
Москвада 17–18 октябрь кунлари БРИКС Ишбилармонлар кенгаши ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда.