Бугун 25 июнь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

БРИCС Исроил ва Украина ҳақида гапирди

БРИCС Исроил ва Украина ҳақида гапирди

Ташкилот кенгайтирилгандан кейин биринчи саммит учун Нижний Новгородга келган БРИКСга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан бир қанча баёнотлар берди.

Улар Ғазо секторидаги жанговар ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақириб, Исроилнинг Рафаҳдаги ҳарбий амалиётини қоралади. Бундан ташқари, БРИCС барча гаровга олинганларни зудлик билан озод қилишга чақиради.

Вазирлар, шунингдек, воситачилик ҳаракатлари ва Украинада тинчликни тиклаш ва можарони дипломатик усуллар билан ҳал қилишга қаратилган барча ҳаракатларни олқишладилар.

БРИКС давлатлараро ассоциация бўлиб, дастлаб бешта давлатни бирлаштирган: Бразилия, Россия Федерацияси, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка. 2023 йил 24 августда Эрон, БАА, Миср, Эфиопия ва Саудия Арабистони ҳам уюшмага қўшилди.

Киритилди: 18:26 11.06.2024. Ўқилди: 3379 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!