Душанба куни Бразилиянинг Сан-Паулу штатида икки автобуснинг тўқнашуви оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди, яна беш киши жароҳатланди. Бу ҳақда маҳаллий ўт ўчириш бошқармаси хабар берди.
Ҳодиса Бразилиянинг энг йирик шаҳри Сан-Паулудан 206 км узоқликда жойлашган Ипеуна муниципалитетидаги 191-шосседа юз берди. Автобуслардан бири беморларни клиник тадқиқотлар учун тиббий марказга олиб кетаётган бўлса, иккинчисида йўловчилар бўлмаган. Биринчи автобусдаги тўрт киши, иккинчисининг ҳайдовчиси ҳалок бўлган.
Қутқарув ишларини осонлаштириш учун автомобил йўли ҳар икки йўналишда ҳам ёпилди, деди маҳаллий ҳокимият.