Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Бразилиялик оила 7 ёшли боласини самолёт бортида унутиб қолдирди

Бразилиялик оила 7 ёшли боласини самолёт бортида унутиб қолдирди

Бразилиянинг Порту-Алегри шаҳридаги Салгаду Филью халқаро аэропортида Latam авиакомпанияси самолёти командири авиадиспетчер билан боғланиб, самолёт бортида оиласи унутиб қолдирган 7 ёшли бола борлигини маълум қилишга мажбур бўлди.

Ҳодиса Риу-Гранди-ду-Сул штати пойтахтига Сан-Паулудан учиб келган рейсда содир бўлган.

«Бу ерда анча ғайриоддий вазият юзага келди. Оила самолётдан тушиб кетди ва ўз ўғлини бортида унутиб қолдирди. У тахминан 7 ёшда», — деди самолёт командири аэропорт ходимларига.

Ҳаво ҳаракатини бошқариш диспетчери Latam вакили билан зудлик билан боғланишини ва уни самолёт олдига юборишини билдирди.

Авиакомпания ушбу ғайриоддий ҳодиса юз берганини тасдиқлади ва воқеа яхши якунланганини маълум қилди.

«Болага Latam ходимлари ҳамроҳлик қилди ва тахминан 15 дақиқадан сўнг қариндошлик алоқалари тасдиқланганидан кейин у онасига қайтарилди», — дейилади компания баёнотида.

Киритилди: 17:35 15.11.2026. Ўқилди: 591 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар