Бугун 3 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Бразилиялик ҳужумчига Туркияда Англиядан уч баравар кўп маош таклиф қилишди

Бразилиялик ҳужумчига Туркияда Англиядан уч баравар кўп маош таклиф қилишди

"Тоттенхэм" ҳужумчиси Ришарлисон фаолиятини "Трабзонспор"да давом эттиришга рози бўлди.

Фабрицио Романо маълумотига кўра, Туркия клуби 29 ёшли бразилиялик футболчи билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган. Янги клубида Ришарлисон "Тоттенхэм"даги маошидан уч баравар кўп ҳақ олиши кутилмоқда.

Бироқ клублар ўртасида ҳозирча якуний келишув йўқ.

"Тоттенхэм" аввалроқ "Трабзонспор"нинг Ришарлисон учун 15 миллион ва 20 миллион фунтлик икки таклифини рад этган.

Маълумотларга кўра, турк клуби музокараларни тўхтатиш ниятида эмас ва яқин вақт ичида яхшиланган таклиф билан чиқишга тайёрланмоқда.

Ришарлисон 2022 йилдан бери "Тоттенхэм" шарафини ҳимоя қилиб келади. У Лондон клубига "Эвертон"дан кўчиб ўтган эди.

Бразилиялик ҳужумчининг "Тоттенхэм" билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 23:53 02.09.2026. Ўқилди: 486 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!