Бугун 4 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Бразилиядаги Исо Масиҳ ҳайкалини яшин урди

A A A
Бразилиядаги Исо Масиҳ ҳайкалини яшин урди

Бразилиядаги Исо Масиҳнинг машҳур ҳайкалига катта кучланишдаги яшин тушди.

Воқеа кеча кечқурун бошланган момақалдироқ пайтида юз берган. Ўша куни Рио-де-Жанейронинг кўплаб ҳудудлари рекорд даражадаги кучли ёмғир билан сув остида қолган.

​​​​​​Журналистларнинг таъкидлашича, иншоотнинг хавфсизлиги ва яхлитлигини таъминлаш мақсадида ҳайкалнинг боши, елкаси ва қўлларига кўплаб чақмоқ қайтаркичлар ўрнатилган.

Мазкур ҳайкалга тез-тез яшин тушиб туради. Масалан, 2010 йил яшин уришидан ҳайкалнинг бош ва қўл қисми жиддий зарарланган.

Бразилия ҳукумати ҳар йили ҳайкалда турли таъмирлаш ишлари учун 900 минг доллар пул сарфлайди.

Киритилди: 22:47 11.02.2023. Ўқилди: 5908 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!