Бугун 23 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Бразилияда йўловчи автобуси ағдарилиб кетди, қурбонлар бор

Бразилияда йўловчи автобуси ағдарилиб кетди, қурбонлар бор

Бразилия ҳукумати мамлакат шимоли-шарқида йўловчи автобуси ҳалокатга учрагани, оқибатда камида 17 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди, деб ёзади Аnewzга .

Ҳодиса Пернамбуку штатининг Салоада юз берди. Автобусда 30 га яқин йўловчи бўлган. Автобус қўшни Баия штатининг Брумаду шаҳрига кетаётганида қум уюмига урилиб, ағдарилиб кетган.

Полиция маълумотларига кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши бўлакка чиқиб кетган. Автобус йўл четидаги тошларга бориб урилган, сўнг ўз бўлагига қайтган ва қум уюмига бориб, ағдарилиб кетган.

Ҳодиса сабаблари расмийлар томонидан аниқланмоқда.

Киритилди: 22:52 19.10.2025. Ўқилди: 560 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!