Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Бразилияда ўтказилаётган иқлим бўйича халқаро конференцияга ҳиндулар бостириб кирди

 Бразилияда ўтказилаётган иқлим бўйича халқаро конференцияга ҳиндулар бостириб кирди

Бразилияда ўтказилаётган иқлим бўйича халқаро конференцияга ҳиндулар бостириб кирди, улар Амазонка ўрмонлари кесилишига норозилик билдиришмоқда.

Ўнлаб маҳаллий халқлар вакиллари Бразилиянинг Белен шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТ иқлим ўзгариши бўйича конференцияси ўтказилаётган ҳудудга киришга уринишган. Reuters агентлигининг хабар беришича, улар хавфсизлик ходимлари билан тўқнашган, натижада айрим қўриқчилар жароҳат олган.

"Бразилия ҳиндулари етакчилари ўрмонлардан фойдаланиш масалаларида уларнинг фикри саммитда инобатга олинишини талаб қилмоқда. Каян халқи вакилларидан бири, таниқли етакчи Раони Метуктире кўплаб бразилиялик ҳиндулар тропик ўрмонлардаги саноат ва қурилиш лойиҳаларидан норози эканини айтган. У Бразилия ҳукуматини Амазонкани ҳимоя қилиш учун туб жой халқларига кўпроқ ҳуқуқлар беришга чақирган. Президент Луис Инасиу Лула да Силва эса конференция арафасида маҳаллий халқларни “музокараларнинг муҳим иштирокчилари” деб атаган", дея ёзмоқда агентлик.

10–21 ноябр кунлари Бразилияда БМТнинг 30-иқлим конференцияси (CОP30) ўтказилмоқда. У 10 йил аввалги Париж келишувидан сўнг бўлиб ўтмоқда. Ўшанда қарийб 200 давлат аср охиригача ўртача глобал ҳароратнинг 1,5 °C дан ортиқ кўтарилмаслиги учун чоралар кўришга келишган эди. Бироқ яқинда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш бу мақсадга эришиш энди имконсизлигини тан олди.

Киритилди: 18:54 12.11.2025. Ўқилди: 1031 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!