Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Бразилия терма жамоасининг ФИФА кунлари учун таркиби эълон қилинди

Бразилия терма жамоасининг ФИФА кунлари учун таркиби эълон қилинди

Бразилия терма жамоасининг навбатдаги ФИФА кунлари учун таркиби эълон қилинди. Миллий жамоа йиғинига жами 26 нафар футболчи жалб этилган.

Дарвозабонлар сафидан Уго Соуза, Педро Мориско ва Отавио жой олди.

Ҳимоя чизиғига Артур Диас, Дуглас Сантос, Габриэл Магаляйнс, Жаир, Маркиньос, Матеузиньо, Мауро Жуниор, Витор Рейс ва Уэсли чақирилган.

Ярим ҳимояда Андрей Сантос, Брено Бидон, Бруно Гимарайнс, Данило Сантос, Дуглас Луис ва Габриэл Бонтемпо терма жамоа ихтиёрида бўлади.

Ҳужумчилар рўйхатидан эса Эндрик, Эстевао, Жоау Педро, Педро, Рафинья, Райан, Самуэл Лино ва Винисиус Жуниор ўрин олган.

Шу тариқа, Бразилия терма жамоаси ФИФА кунларидаги навбатдаги учрашувларга ушбу таркиб билан тайёргарлик кўради.

Бразилия терма жамоасининг ФИФА кунлари учун таркиби эълон қилинди

Киритилди: 15:53 10.09.2026. Ўқилди: 712 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар