Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Бразилия Анчелоттига рекорд даражадаги шартнома таклиф қилмоқда

Бразилия Анчелоттига рекорд даражадаги шартнома таклиф қилмоқда

Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) раҳбарияти Карло Анчелотти билан янги тўрт йиллик шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "AS" нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, италиялик мутахассиснинг маоши йилига тахминан 40 миллион еврони ташкил қилиши мумкин. Бу эса уни дунёдаги энг кўп ҳақ олувчи миллий терма жамоа мураббийига айлантиради.

Мутахассиснинг амалдаги келишувида, агар Бразилия 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқса, 5 миллион евро миқдорида қўшимча бонус олиши ҳам кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Анчелотти 2025 йилнинг май ойида Бразилия терма жамоаси бошқарувини қўлга олган эди. Унинг қўл остида жамоа шу пайтгача 8 та ўйин ўтказиб, 4 та ғалаба, 2 та дуранг ва 2 та мағлубият қайд этди.

Аввалроқ 66 ёшли мутахассис "Милан", "Реал Мадрид", "Ювентус", "ПСЖ", "Бавария", "Эвертон" ва "Наполи" каби номдор клубларни бошқарган.

Киритилди: 23:35 22.02.2026. Ўқилди: 256 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!