Бугун 25 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Бойсундаги "Ёшлар боғи"га ёзувчи Шукур Холмирзаев номи берилди

Бойсундаги "Ёшлар боғи"га ёзувчи Шукур Холмирзаев номи берилди

Бойсундаги "Ёшлар боғи"га атоқли ёзувчи Шукур Холмирзаев номи берилди. Бу ҳақда Халқ депутатлари Бойсун тумани кенгаши қарорида айтилади.

Қарор 2026 йил 25 март куни эълон қилинган. Унга кўра, Кадастрлар палатаси туман филиали, туман статистика бўлими туман ҳокимлиги билан биргаликда номи ўзгараётган истироҳат, шунингдек, янгидан номланган истироҳат боғини давлат рўйхатидан ўтказиш ва электрон базани шакллантириш, иш юритиш ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ барча тадбирларни амалга оширади.

Ҳудудда янги номланган истироҳат боғининг янги номи ёзилган кўрсаткич ва белгилар босқичма-босқич ўрнатилади.

Қарор эълон қилинган кундан дарҳол кучга кириши белгиланган.

Киритилди: Бугун 12:19. Ўқилди: 307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!