Давлат ижрочилари томонидан ишга тиклаш, иш ҳақларини ундириш билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида тегишли чора-тадбирлар кўриб келинмоқда.
Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судида Боёвут туман мактабгача таълим бўлими ҳисобидан меҳнат шартномаларини бузиб, 15 нафар ишчи-ходимнинг иш ҳақини ўз вақтида тўлаб бермагани юзасидан киритилган даъво аризаси кўриб чиқилган.
Суд, Боёвут туман мактабгача таълим бўлимига 15 нафар ишчи-ходимнинг ўз вақтида тўланмаган жами 52 миллион 394 минг 270 сўмлик иш ҳақларини тўлаб бериш бўйича қарор чиқарган.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Боёвут туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, дарҳол ижро ҳаракатларига киришилган ва тарафлар огоҳлантирилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор Боёвут туман мактабгача таълим бўлимидан 15 нафар ишчи-ходимнинг ўз вақтида тўланмаган жами 52 миллион 394 минг 270 сўмлик иш ҳақлари тўлиқ ундириб олинган. Ходимларнинг иш ҳақлари банк пластик карталарига тўлиқ ўтказиб берилиб, ижро ҳужжати тамомланган.