Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 407 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Байт Лаҳия, Шужайя ҳудуди, Жабалия ва Нусейрат лагерларига ҳужум қилди. Исроил қўшини томонидан Ғазо секторининг турли жойларида охирги 24 соат ичида уюштирилган 3 қирғинда 35 кишининг ҳаётдан кўз юмгани, 111 кишининг тан жароҳати олгани билдирилди.
▪️2023 йил 7 октябрдан буён Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлганлар сони 43 минг 799 нафарга, ярадорлар сони эса 103 минг 601 нафарга кўтарилган.
▪️Ал-Қассам бригадалари Нитцарим ўқи ва Байт-Лахияда 4 босқинчини йўқ қилди.
▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Наблус, Тулкарм ва Женинга бостириб кириди. Женин шаҳрида қаршилик жангарилари исроиллик аскарларга қарата граната ва пулемётлардан ўқ узди.
▪️"Ҳизбуллоҳ" Рамим базаси штаб-квартираси ва казармаларига зарба берди, Талуса шаҳридаги аскарлар гуруҳига 7 ракета учирди. Сафад, Ҳайфа ва Тел-Авивда сиреналар янгради.
▪️Ироқ қаршилик кучлари Эйлатга уч марта зарба берди.
▪️Босқинчилар Ливан шаҳар ва қишлоқларига ҳужумларини кучайтирди. Охирги 24 соат ичида 59 киши ҳалок бўлди, 182 киши яраланди. Исроил тажовузи бошланганидан буён 3445 киши ҳалок бўлди.
▪️Халқаро журналистлар федерацияси: Вашингтон Ғазо журналистларини таъқиб қилишни тўхтатиш учун ҳеч қандай ҳаракат қилмади.
▪️Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Исроил билан сиёсий мулоқотни тўхтатиш ҳамда Ғазо ва Ливанга қилинган ҳужумлар туфайли савдо чекловларини жорий этишни муҳокама қилади.
▪️БМТ: Ғазога ёрдам етказиш ҳар қачонгидан ҳам қийинлашди. Анклавнинг шимолий қисми дунёдан бутунлай узилган. Азоб, умидсизлик ва ўлим Фаластин ҳудудини қамраб олди.