Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

Бошқа кўплаб давлатлар каби мамлакатимизда аҳолининг табиий қисқариши келажакда ҳозирча кутилмаяпти

Бошқа кўплаб давлатлар каби мамлакатимизда аҳолининг табиий қисқариши келажакда ҳозирча кутилмаяпти

Лекин аҳолининг табиий ўсиши секинлашиб боради. Юқоридаги графикда маълумотлар 2024-2100 йилларни ўз ичига олса, бу даврда энг юқори табиий ўсиш айнан 2024 йилга тегишли. 2024 йилда мамлакатимизда туғилишлар ҳамда ўлимлар ўртасидаги ижобий фарқ 752 мингни ташкил этган.

БМТ прогнозларига кўра, 2038 йилдан кейинги даврда табиий ўсиш 10 йил давомида бироз тезлашади 2047 йилдан кейинги даврда эса яна секинлашиш тенденциясини намоён қилади.

2100 йилга бориб, мамлакатимизда аҳолининг йиллик табиий ўсиши 255,8 минггача секинлашади. Табиий ўсишнинг секинлашиши ўз навбатида фертилликнинг пасайиб бориши ҳамда аҳолининг қариши натижасида ўлимларнинг ўсиши билан изоҳланади.

Киритилди: Бугун 19:24. Ўқилди: 315 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!