Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Бош вазир: Сергелидаги янги уйлар нархи қайта кўриб чиқилади

A A A
Бош вазир: Сергелидаги янги уйлар нархи қайта кўриб чиқилади

11 апрель куни Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокимияти биносида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида фуқаролар қабули ташкил этилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Унда Сергели туманида қурилган имтиёзли уйларнинг нархи ва сифати юзасидан фуқаролар мурожаатлари тингланди. Бош вазир томонидан тегишли мутасадди раҳбарларга нархларни максимал даражада камайтириш ҳамда хонадонлар сифати бўйича тўлиқ қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.

Маълум қилинишича, бир ой муддатдан сўнг Республика комиссияси хулосаси асосида қайта кўриб чиқилган хонадон нархлари бойича очиқ ва ошкора ҳисобот тайёрланиши маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 10 апрель куни ҳам аҳоли ва мутасаддилар учрашуви ташкил этилганди.

Manba: oxo.uz

Киритилди: 22:30 11.04.2019. Ўқилди: 1789 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар