Бугун 8 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Бош прокурор ўринбосари бошчилигидаги делегация Эгмонт гуруҳининг Ялпи ҳафталигида иштирок этди

Бош прокурор ўринбосари бошчилигидаги делегация Эгмонт гуруҳининг Ялпи ҳафталигида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 июлдаги ПФ 99-сон Фармони билан халқаро ҳамкорликни таъминлаш юзасидан белгиланган вазифаларга асосан Бош прокурор ўринбосари – Департамент бошлиғи Ш.Сохибназаров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси жорий йилнинг 6-11 июль кунлари Люксембургда бўлиб ўтган Молиявий разведка бўлинмалари Эгмонт гуруҳининг 31-Ялпи ҳафталик тадбирларида иштирок этди.

Ялпи ҳафталикда Эгмонт гуруҳига аъзо 150 дан ортиқ давлатлар молиявий разведка бўлинмалари, шунингдек кузатувчи ва таклиф этилган халқаро ташкилотлардан (БМТ, ХВЖ, ФАТФ, МЕНАФАТФ, ЕАГ, GAFILAT, GABAC, Интерпол, БМТ НЖБ, CARIN, GIZ ва бошқалар) ташриф буюрган 600 дан ортиқ вакиллар қатнашди.

Ялпи ҳафталикда қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

– молиявий разведка бўлинмалари ўртасида ўзаро ахборот алмашиш тамойилларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
– жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида ҳам миллий, ҳам халқаро даражада ахборот алмашиш механизмларини такомиллаштириш;
– ФАТФнинг миллий молиявий разведка бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ халқаро стандартларини жорий этиш;
– Эгмонт Гуруҳи таркибига янги аъзоларни қабул қилиш ҳамда амалдаги аъзоларнинг ташкилотнинг устав ҳужжатларига мувофиқлигини муҳокама қилиш ва бошқалар.

Бундан ташқари, ялпи ҳафталик давомида Ўзбекистон делегацияси томонидан Люксембург, Молдова ва Таиланд молиявий разведка бўлинмалари делегациялари билан икки томонлама учрашувлар ташкил этилиб, идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида ўзаро англашув меморандумлари имзоланди.

Бу каби халқаро тадбирларда Ўзбекистон делегациясининг иштирок этиши жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида молиявий разведка бўлинмаси фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда халқаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Киритилди: 11:10 14.07.2025. Ўқилди: 530 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!