Вашингтоннинг Москвага нисбатан кейинги ҳаракатлари Россия президенти Владимир Путинга боғлиқ бўлади.
Бу ҳақда Дональд Трамп Оқ уйда журналистлар саволларига жавоб бериш жараёнида айтиб ўтди.
Трампдан Россия ва Украина ўртасида можарони ҳал қилиш бўйича келишувларга эришиш учун белгилаган муддат ҳали ҳам амалдами, деган савол берилди. Унинг муддати 8 августда тугаши кутилмоқда, шундан сўнг АҚШ Москва ва унинг савдо ҳамкорларига 100 фоизлик савдо божини жорий этиш ниятида эди.
"Бу Россия раҳбарига боғлиқ бўлади. Кўрамиз, у нима дейди, ўзига боғлиқ бўлади", - деди Трамп Россия раҳбариятининг позициясидан "жуда хафа бўлган" тезисларини такрорларкан.