Бугун 9 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

CNN Россия ва Украина ўртасидаги можаронинг якунланишига оид бешта эҳтимолий сценарийни тузиб чиқди

 CNN Россия ва Украина ўртасидаги можаронинг якунланишига оид бешта эҳтимолий сценарийни тузиб чиқди

Россия ва Украина ўртасидаги урушни якунлашнинг бешта сценарийси мавжуд, деб хабар беради CNN. Телеканал можарони ҳал этишнинг эҳтимолий йўлларини қуйидагича тасвирлаган.

1. Москва айни дамда мавжуд жанговар тўқнашувлар чизиғи бўйича «шартсиз ўт очишни тўхтатиш»га рози бўлади. CNN бундай сценарийнинг амалга ошиш эҳтимолини жуда паст дея баҳоламоқда. Телеканалнинг тахмин қилишича, фронтдаги олдинга силжиш фонида Россия ўз ҳарбий режаларини ёз охиригача ўзгартирмайди ва камида октябргача ҳарбий ҳаракатларни давом эттиради.

2. Янги музокараларни келишиб олиш ва октябрга келиб мавжуд уруш чизиғи бўйича жанговар ҳаракатларни музлатиб қўйиш. Шу вақт мобайнида Россия яна бир неча шаҳарларни, жумладан, Покровск (Красноармейск) ва Купянск (Харков вилояти)ни ўз назоратига олишга ҳаракат қилиб кўради. Баҳорда эса жанглар қайта бошланиши ёки Россия эгаллаган позицияларни мустаҳкамлаб олишга ҳаракат қилиб, Украинада сайловлар масаласини кўтариши мумкин.

3. Украина яна икки йил Ғарбдан келадиган ҳарбий ёрдам (жумладан, мамлакатда NATO аскарларининг жойлаштирилиши) эвазига «дош беролади». Бу иш содир бўлган тақдирда Россиянинг ҳужуми секинлашади, бироқ, шунга қарамай, Покровск каби шаҳарлар Москва назоратига ўтишининг эҳтимоли юқори. Умумий фронт чизиғи эса деярли ўзгаришсиз қолади. CNN таъкидлашича, «бу — Украина умид қилса бўладиган энг яхши сценарий».

4. Украина ва NATO учун «фожиали» сценарий — Россия ва АҚШ муносабатларининг яхшиланиши. Бу ҳолатда Киев ёлғиз қолиб кетади ва ҳатто Европанинг ёрдами ҳам вазиятни ўзгартиришга етарли бўлмаслиги мумкин. Россия фурсатдан фойдаланиб Украинага ҳужумни кенгайтириш орқали Киев хавфсизлигига таҳдид солади, Европа ва NATO эса бу ҳолатда чорасиз қолиб кетади.

5. Россия учун «фожиали» сценарий — Афғонистондаги совет тажрибасининг такрорланиши. Мамлакат инсон ва молиявий йўқотишларга учрайди, санкциялар туфайли Хитой ва Ҳиндистон каби иттифоқчиларини йўқотади. АҚШ эса Москва ва Пекинга нисбатан «анъанавий» қарши туриш сиёсатини қайта йўлга қўяди.

Киритилди: 14:06 08.08.2025. Ўқилди: 879 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!