Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бош прокуратура терговдан қочиш мақсадида 4-қаватдан сакраб вафот этган йигит иши бўйича расмий баёнот берди

Бош прокуратура терговдан қочиш мақсадида 4-қаватдан сакраб вафот этган йигит иши бўйича расмий баёнот берди

Фуқаро Х.Т.нинг вафот этганлиги юзасидан (https://t.me/uzbprokuratura/28496) Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аниқланишича, Х.Т. чўнтагида “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келганлиги аниқланиб, 22 май куни Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЖҚБ гиёҳвандликка қарши курашиш бўлимига олиб келинган.

Бинонинг 4-қаватига суриштирув ҳаракатларини ўтказиш учун олиб чиқилган Х.Т. жавобгарликдан қочиш мақсадида шу қаватда жойлашган ҳожатхонага кириб, тезкор ходимни чалғиши натижасида ҳожатхонанинг деразасидан, пастда жойлашган ошхонанинг шифер билан қопланган том қисмига сакраган. Шифернинг четки қисми синиши оқибатида Х.Т. бош қисми билан ернинг бетон қопламасига қулаб тушган.

Жароҳатланган фуқаро ички ишлар органлари ходимлари томонидан шифохонага олиб борилган.

Чилонзор тумани прокурори бошчилигидаги гуруҳ томонидан шу куннинг ўзида ҳодиса содир бўлган бино ва атроф-муҳит жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилган, тегишли гувоҳлар ва ишга алоқадор барча ходимларнинг кўрсатмалари олинган.

Х.Т.га кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, олган тан жароҳатлари оқибатида, 29 май куни шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатларига баҳо бериш мақсадида хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Ҳозирда ижтимоий тармоқларда ушбу ҳодиса бўйича турли асосланмаган маълумотлар тарқалмоқда.

Мазкур ҳодиса алоҳида назоратга олинган бўлиб, миш - мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларга ишонмасликларингизни ҳамда расмий манбалар орқали берилаётган маълумотларга таянишларингизни сўраб қоламиз, дейилади хабарда.

Киритилди: 23:58 03.06.2023. Ўқилди: 4742 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!